Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқ таълими соҳасида узлуксиз касбий ривожлантириш жорий этилади

29.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.01.2021 йилдаги «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4963-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб:

а) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан:

  • халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
  • ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг индивидуал траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади;

б) Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан халқ таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;

в) Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан узлуксиз касбий ривожланиш тизимида халқ таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг (академик соатларнинг) энг кам ҳажми (миқдори) ҳамда халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхати тасдиқланади;

г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мунтазам равишда малака ошириш дастурлари асосида таълим беришнинг самарадорлиги баҳоланади ва дастурларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

 

  • малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини (кейинги ўринларда – педагогик кадрлар) аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;
  • узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. Мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

 

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда – Институт) вазифалари, ҳуқуқлари ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди. Институт А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

2021 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Институт ва ҳудудий марказларда (кейинги ўринларда – ҳудудий марказлар) олий таълим ташкилотларининг (ОТМ) педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш режалаштирилмоқда.

 

Белгиланишича:

  • педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ, Институт ҳамда ҳудудий марказларда жорий этиладиган педагогик тайёргарлик модуллари бўйича бакалавриатнинг сўнгги 2 босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;
  • модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг ОТМда таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
  • модулларни Халқ таълими вазирлигининг гранти асосида ўзлаштирган талабалар ОТМни битирганидан сўнг икки йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;
  • модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Халқ таълими ходимларини 2021–2025 йилларда узлуксиз касбий ривожлантириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар;
  • Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур;
  • Институтнинг 2023 йилгача мақсадли кўрсаткичлари;
  • Институт ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириш режа-графиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум