Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ташкил этилмоқда

13.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 11.02.2025 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-51-сон Қарор имзоланди.  

 

2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

• давлат кафолати остида жалб этиладиган кредитлар ҳисобидан 5,26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши;

• таъминланмаган кредитлар ҳисобига 2,76 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

• 6,17 млрд АҚШ доллари миқдоридаги  истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

 

Ушбу мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ҳамда ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мониторинг ва постмониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди.

  

Собир Нурбердиев