Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бюджет субсидияларидан қандай фойдаланиш керак Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун тарифларнинг оширилиши кимларга таъсир қилади Асосий воситаларни инвестициявий кўчмас мулкка ўтказиш Инвестиция кўчмас мулки билан боғлиқ трансформацион тузатишлар 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Халқаро молия институтларининг миллий валютадаги облигациялари қандай чиқарилади

20.08.2025

Рус тилида ўқиш

ИЛМА директорининг буйруғи билан Халқаро молия институтларининг миллий валютада ифодаланган облигацияларини чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди (11.08.2025 й. АВ рўйхат рақами 3660-сон).

 

Ҳужжатда ХМИ облигацияларини рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи ҳамда уларни кейинчалик сўндириш жараёнларини тартибга солувчи нормалар белгиланган. Рўйхатдан ўтказиш келишув тартиб-таомилларидан ўтмасдан Ягона давлат реестрида (ЯДР) ҳисобга олиш орқали амалга оширилади.

 

Энг муҳим шартлардан бири эмитентнинг ИЛМА тасдиқлаган ХМИ рўйхатига киритилиши ҳисобланади. Облигациялар чиқарилиши ёки облигациялар дастурини рўйхатдан ўтказиш ариза ва муайян ҳужжатлар тўплами асосида амалга оширилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги керак.

 

Облигацияларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи «Тошкент» фонд биржасида амалга оширилади, бунда Марказий банк билан тижорат банклари ўртасида РЕПО воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Эмитент облигацияларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи тугаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиши шарт.

 

Шунингдек, уларнинг рўйхатдан ўтказиш рақами ЯДРдан чиқариб ташланган ҳолда сўндирилган облигацияларни бекор қилиш тартиб-таомили назарда тутилган.

 

ХМИ облигациялари биржа қимматли қоғозлари шаклида чиқарилиши мумкин, улар бўйича даромадларни тўлаш ва уларни сўндириш корпоратив облигациялар учун белгиланган қоидалар сингари тартибга солинади. Банклар томонидан бундай облигациялар сотиб олинганда Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари ва рискларни бошқариш талаблари қўлланилади.

 

Ахборотни ошкор қилишга алоҳида эътибор берилган: эмитент облигациялар ҳақидаги маълумотларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ёки ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт. Талабларни бузганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик белгиланган.

 

Қабул қилинган чоралар Ўзбекистонда ХМИлари фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва ички молия бозорини ривожлантиришга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари  маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


.

Валюталар курси

2025-08-26
  • USD:12305.80 (+0.00) сум
  • EUR:14389.17 (+0.00) сум
  • RUB:152.56 (+0.00) сум