Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Халқаро облигациялар: тушунча ва ўзига хосликлар

05.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги  Қонунга тузатишлар киритилди (4.04.2019 йилдаги ЎРҚ-533-сон Қонунга қаранг).

 

Унда “халқаро облигация” атамасининг тушунчаси мустаҳкамланди. Бу сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у эмитент томонидан чиқарилади ва молиявий ташкилотларнинг гуруҳи томонидан жойлаштирилади, эмитентнинг мамлакатидан ташқари бир ёки ундан кўпроқ давлатда таклиф этилади, бирламчи равишда (шу жумладан обуна бўйича) фақат ушбу гуруҳ орқали сотиб олинади.

 

Халқаро облигацияларнинг ўзига хосликлари мавжуд:

  • уларнинг қиймати хорижий валютада ифодаланади;
  • уларга Қонуннинг 39-моддасида кўрсатилган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари, шу жумладан Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан чиқарилган, мамлакат ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олишга доир вазифалари татбиқ этилмайди;
  • давлатнинг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган маблағлар йўналтириладиган мақсадлар Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланади (21.07.2018 йилдаги ПҚ-3877-сон қарорга қаранг) ва ҳ.к.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи марта умумий суммаси 1 млрд АҚШ доллари бўлган суверен халқаро облигацияларни чиқарди. Бу маблағлар қандай тақсимланганлиги хусусида – бу ерда.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 5.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Олег Заманов.