Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқаро юк ташишларда электрон пломбалардан қандай фойдаланилади

15.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 8.07.2021 йилдаги «Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларни кузатиб бориш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 428-сон қарор қабул қилинди.

 

Президентнинг 5.06.2020 йилдаги ПФ-6005-сон Фармонида Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизими бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган. Тизим Ўзбекистон божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилишига имконият яратади ҳамда олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг сифатли божхона назоратини таъминлайди. Тажриба 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил охирига қадар ўтказилади.

 

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ электрон пломбалар божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофавий назорат қилиш мақсадида уларнинг юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида қуйидаги ҳолларда ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади:

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида;
  • божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;
  • юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ёки ташувчининг талабига кўра.

 

Божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларини электрон пломбалар билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда кузатувни ташкил этиш учун ДБҚ томонидан тайёрланган техник талаблар асосида манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) жалб этилади.

 

Товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда, тирик ҳайвонлар ташилаётганда, шунингдек товарлар автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда автотранспорт воситаларига электрон пломбалар ўрнатилмайди.

 

Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ҳамда жўнатувчи божхона постида божхона органлари томонидан ташувчидан ундириб олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16