Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильмлар чиқарилади

17.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2024  йилдаги 24-сон қарори билан Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, шунингдек Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган.

 

Ҳар йили 30 январга қадар тасдиқланган тематик фильмлар рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади. Тегишинча, Агентлик ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқаради.

 

Бунда фильмлар мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши қийин бўлган фанлар, мавзулар (формулалар, теоремалар, қонунлар) асосида шакллантирилади.

 

2024 йил 1 апрелга қадар ўқув-услубий фильмлар портали ва уларни жойлаштириш учун мобил илова яратиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум