Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади

08.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2025 йилдаги 413-сон қарори билан Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий хизматга танлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, чақирилувчиларни яшаш жойи бўйича тайёрлаш ва уларни ҳарбий хизматга танлашда мудофаа ишлари органлари ва жойлардаги фуқаролар йиғинларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Низом Мудофаа вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чақирилувчиларни танлаш жараёнидаги вазифаларини, шунингдек қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • Ўзбекистон Қуролли Кучларида ҳарбий-техник тайёргарлик ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматга тайёргарлигини баҳолаш бўйича қабул комиссияси таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
  • танлов натижалари бўйича шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш.

 

Танлаб олиш тадбирларини ўтказишнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлов комиссияси тузилади.

 

Бунда чақирилувчилар билан яшаш манзили бўйича уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида суҳбатлар ўтказилади.

 

Чақирилувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси куч, тезкорлик ва чидамлиликни белгиловчи меъёрларни қабул қилиш орқали баҳоланади.

 

Қабул комиссиясининг тавсиялари асосида ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун чақирилувчиларни қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарор мудофаа ишлари органлари томонидан қабул қилинади.

 

Муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги тегишли қарор Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши томонидан қабул қилинади.

 

Чақирилувчилар танловда йилига фақат бир марта иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова