Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиладиҲисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган санани қандай аниқлаш керак

Вазирлар Маҳкамасининг ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлими вазифалари белгиланди

15.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2021 йилдаги “Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 424-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом Президентнинг 10.06.2021 йилдаги “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган.

 

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида Ўзбекистон қонунлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • қурол-аслаҳа, ҳарбий (махсус) техника ва ҳарбий-техник мулк билан жиҳозлаш комплекс дастурлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва бошқалар.

 

Шунингдек, Низом бўлимнинг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Валюталар курси

2021-12-03
  • USD:10760.27 (+0.00) сум
  • EUR:12186.01 (+0.00) сум
  • RUB:145.55 (+0.00) сум