Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2017 йилдаги 148-сон Қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш кабилар акс этган.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳайъатдаги келишмовчиликлар тўғрисида Ҳукуматга хабар берилади
Ҳайъатдаги келишмовчиликлар тўғрисида Ҳукуматга хабар берилади
24.03.2017

Ҳужжатда кўрсатилишича, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Қўмитага Президент томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади. Шунингдек, давлат раҳбари раиснинг биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосарини тайинлайди.
Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари қуйидаги тартибда лавозимга тайинланади:
- Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси - Жўқори Кенгаш томонидан Қўмита раиси билан келишган ҳолда;
- вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари - тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан.
Бундан ташқари, давлат органи таркибида ҳайъат ташкил этилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қўмита раисининг тақдимномасига биноан тасдиқланади. Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
- Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
- Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Президентнинг ҳужжатларида ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг шахсий масъулиятини ошириш.
Мажлисда кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар (ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади) оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида Ҳукуматга ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Вы можете оставить свой комментарий.
![]() |
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?