Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингТашқи савдо операцияларини тартибга солиш ўзгартирилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг“Таътилдан” бевосита ишдан бўшаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқинг«Картотекада» ЭҲФ оператори билан қандай ҳисоблашиш ёки уни алмаштириш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Ҳайдовчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хизматлар қандай лицензияланади

18.06.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 



Фаолиятни лицензиялаш тартиби

Мазкур йўналиш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

  • автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш;
  • лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш;
  • лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш
  • лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш.

 

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

 

Лицензия бериш

 

Умумий ва махсус лицензия талаблари, шунингдек лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Лицензия олиш учун аризани ва зарур ҳужжатларни бевосита Давлат хизматлари марказига тақдим этиш ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали юбориш мумкин.

 

Аризани кўриб чиқиш учун ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Даъвогар берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 9 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда даъвогарга тақдим этилади.

 

Лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

 

Лицензияни қайта расмийлаштириш

 

У қуйидаги ҳолларда талаб этилади:

  • лицензиат қайта ташкил этилганда,
  • унинг номи ўзгарганда;
  • жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда;
  • ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда;
  • таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарганда ёки қўшимча манзилда фаолият олиб борганда;
  • аввал кўрсатилмаган янги йўналишлар қўшилганда.

 

Лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси (қайта рўйхатдан ўтганидан кейин) 1 ой муддатда лицензияловчи органга  лицензияни қайта расмийлаштириш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилиши шарт. У зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади. Бунинг учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, таълимни бошқариш ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар “Лицензия” ахборот тизимлари комплексига киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Зумрад Ниязметова,

адвокат.