Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш: 1 августгача – фақат «Автотест»да

18.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

2018 йил 1 августгача корпоратив автотранспорт ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мутлақ ҳуқуқи «Avtotest Report» МЧЖ ва камида 51%и ушбу компанияга тегишли ташкилотларда сақланади (ВМнинг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига 6-иловага қаранг).

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Воқеалар хронологияси

 

Ўтган йил сентябрда Ҳукумат юридик шахсларга тегишли автотранспортни бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини мажбурий ошириш тартибини жорий этди. Тартиб 2018 йил 1 январдан амал қила бошлаши режалаштирилган эди. Малака ошириш даврийлиги 2 йилда 1 марта этиб белгиланди. Корпоратив автотранспорт ҳайдовчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи «Avtotest Report» МЧЖ ва устав фондида камида 51% улуши (акциялари) ушбу компанияга тегишли бўлган ташкилотларга берилди.

 

Жамоатчилик орасида фаол мунозараларга сабабчи бўлганлиги боис таомилни қайта кўриб чиқишга қарор қилинди. Аввал Адлия вазирлиги хабар берганидек, лицензия талабларига жавоб берувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар малака ошириш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Фақат тижорат ташишлари билан шуғулланувчи шахслар учун таомилнинг мажбурий тусини сақлаб қолиш режалаштирилган эди. Бироқ бу фақат лойиҳа бўлиб, ҳужжатнинг якуний версиясида бу масала бошқача ҳал этилди.      

 

Вазирлар Маҳкамаси 23.02.2018 йилдаги қарори билан учта асосий жиҳатга ўзгартириш киритди:

 

1) малака ошириш мажбурий бўлган сана. У қарор эълон қилинган кун, яъни 26 февралга кўчирилди;

 

2) малака ошириши мажбурий бўлган шахслар (ҳайдовчилар) доираси. Уларга қуйидагилар киритилди:

  • юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно;;
  • автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар.   

 

3) ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилган субъектлар рўйхати. 2018 йил 1 июндан давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар ушбу фаолият билан шуғуллана олиши назарда тутилган эди.

 

Энди нималар ўзгарди?

 

Ҳукумат хусусий автомактабларни лицензиялаш ва тегишли ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш тартибини тасдиқлади. Бироқ ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан ҳар қандай давлат ва нодавлат таълим муассасалари (лицензия мавжуд бўлганда) шуғуллана оладиган сана 2018 йил 1 августга кўчирилди.

 

Белгиланган санагача корпоратив автотранспорт ҳайдовчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи «Avtotest Report» МЧЖ ва устав фондида камида 51% улуши (акциялари) ушбу компанияга тегишли бўлган ташкилотларда сақланади.

 

Қолган барча шартлар (малака ошириш мажбурий бўлган сана (26.02.2018 й.); унинг даврийлиги (2 йилда 1 марта); у мажбурий бўлган шахслар доираси (юқорига қаранг – таҳр.) ўзгартиришсиз қолдирилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

    Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16