Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳисоб палатаси давлат бюджети даромадлари прогнозини баҳолайди

19.07.2017

 

Президентнинг 18.07.2019 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан Ҳисоб палатаси тузилмасида “Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси” ташкил этилади. Унга қуйидаги асосий вазифалар юкланди:

  • солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш; 
  • солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш; 
  • ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ тўлаш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш; 
  • солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, манзилли йўналишлар ва назорат дастурларини, шу жумладан солиқ ва бошқа молия органларининг ахборот тизимлари маълумотларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида шакллантириш; 
  • давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш; 
  • даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ тўловчилар ҳисобининг тўлиқлигини таъминлашда молия ва солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўриш. 

 

Алоҳида ўзгартиришлар Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига ҳам дахл қилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Қайта ташкил қилинган бўлинмалар

 

 

Ташкил этилган бўлинмалар

Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси

 

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича махсус бошқарма

 

Ахборот-таҳлил бош бошқармасининг Техник бошқармаси

 

Ахборот-коммуникация технологиялари бош бошқармаси

Ахборот-таҳлил бош бошқармаси

 

Таҳлил ва прогнозлаштириш бош бошқармаси

Солиқ солиш методологияси бошқармаси 

Методология ва солиқ органларини модернизация қилиш бошқармаси

Ахборот хизмати

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими 

 Юридик бўлим

унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБларида тегишли бўлинмалари (шуъбалари) бўлган солиқ низоларини судгача ҳал этиш бўлимини ташкил этиш билан Юридик бошқарма

 

Бундан ташқари, Солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун масъул бўлган ДСҚ раисининг ўринбосари – Ахборот-коммуникация технологиялари бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум