Президентнинг 4.04.2017 йилдаги ПҚ–2867-сон Қарори билан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган олий таълим муассасалари абитуриентлари учун имтиёз миқдорига тузатиш киритилди.
Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда барча олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар берилади.
Бу 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлиш шаклидаги имтиёздир (илгари – тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи).
Шу тариқа, тест синовининг барча саволларига тўғри жавоб берган имтиёзга эга бўлган абитуриент илгари 288 балл тўплар эди, энди 340,2 балл олиш имкониятига эга.
Қуйидаги ҳужжатларга тегишли тузатишлар киритилди:
- Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом (11.07.2012 йилдаги 205-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
- Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низом (3.06.2014 йилдаги 141-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.