Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳожилар ва ҳажга қайта борувчиларга янги талаблар қўйилади

11.01.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1031-сон қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (шарҳга қаранг).  

 

Номзодлар 5 ой олдин сараланади

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатларнинг вазифалари кенгайди. Эндиликда улар шунингдек:

  • «Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни саралаш ишларини Ҳаж мавсумидан камида 5 ой аввал бошлайди;
  • зиёратчиларнинг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлайди;
  • жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия беради.

 

«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади.

 

Номзодларга нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар

 

«Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва сараланади (ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай).

 

Номзодларга қуйидаги қўшимча талаблар қўйилади:

  • моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» тадбирига қодир бўлиши;
  • «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;
  • маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;
  • оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;
  • йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши.

 

Саралаш натижасига кўра «Ҳаж» тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади. Улар бўйича жамоатчилик фикри 15 кун мобайнида ўрганилади. Жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ёки эътирозлар ишчи гуруҳ томонидан 5 кун муддатда кўриб чиқилади ва текширилади.

 

Бу - муҳим! Эндиликда ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро «Ҳаж» тадбирига аввал бормаган бўлиши (олдинги таҳрирда – сўнгги 5 йил мобайнида ҳажга бормаган бўлиши), умрага бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги 2 йил мобайнида «Умра» ёки сўнгги 5 йил мобайнида «Ҳаж» тадбирига бормаган бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 29.12.2017 йилда кучга кирди.


 

Анвар Иркахўжаев.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум