Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди

06.01.2017

Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон Қарори билан ўрнатилган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўлаш амалга ошириладиган  тартиб 1.01.2018 йилгача узайтирилди.

Маълумот учун:  1.01.2010 йилдан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш иш берувчи ҳисобига амалга оширилади. Бунгача нафақа туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига корхона томонидан маблағларни олиш учун тақдим этилган буюртма асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланар эди.

 

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига биноан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар ҳисобидан тўлаш 1.01.2018 йилгача амалга оширилади.

 

Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши таъминланади.

 

Нафақаларнинг табақалаштирилган миқдори хусусида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.




Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.