Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Хорижга чиқиш паспорти учун анкета: бир варақда

22.05.2019

Рус тилида ўқиш

16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди (22.05.2019 йилда 3161-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Амалдаги ариза-анкетанинг шакли 16 та бандни ўз ичига олган 4 варақдан иборат бўлиб, унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг аксарияти тегишли идораларнинг маълумотлар базалари орқали идоралараро маълумот алмашиш йўли билан аниқланиши мумкин.

 

Янги анкета шакли 1 варақда 11 та банддан (16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун 9 та банддан) иборат.

 

Энди шаклдан олдингисида бўлган қуйидаги бандлар чиқариб ташланди:

  • аризачининг яқин қариндошлари, шу жумладан ота-онаси, болалари, агар ўзаро никоҳда болалари бўлган бўлса, собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар;
  • аризачига суд томонидан қўйилган, ижро этилмаган мажбуриятлари мавжудлиги, судда фуқаролик даъвоси кўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • аризачининг хорижга чиқишдан мақсади (қайси давлатга ва мақсади), унга нисбатан жиноят иш қўзгатилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • ариза-анкета шаклининг корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши ҳақидаги талаб;
  • аризачи сўнги 2 йил мобайнида қачон ва қайси хорижий давлатларда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • аризачи хорижий давлатларнинг қонунларига риоя қилмагани учун шу давлатнинг хуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • аризачининг сўнгги 5 йилдаги меҳнат фаолияти ҳақида меҳнат дафтарчасидан кўчирма.

 

Мазкур анкета ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади.

 

! Маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.