Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижий инвестициялар: биринчи чоракда $7 млрддан ортиқ ўзлаштириш режалаштирилмоқда

20.02.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сон қарори қабул қилинди.

 

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ I чоракда 7,2 млрд АҚШ доллари миқдорида (шундан тармоқлар – 4,1 млрд АҚШ доллари, ҳудудлар – 3,1 млрд АҚШ доллари) хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Тармоқлардан Энергетика вазирлиги ҳаммадан кўп (деярли 1,7 млрд АҚШ доллари), ҳаммадан кам эса (1,5 млн АҚШ доллари) Ўрмон хўжалиги агентлиги ўзлаштиришни режалаштирган.

 

Ҳудудлар кесимида пойтахт ҳокимлигининг кўрсаткичлари етакчилик қилмоқда (428 млн АҚШ доллари). Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида (тахминан 50 млн АҚШ доллари).

 

Шунингдек, деярли 33 млрд АҚШ долларига 276 та истиқболли инвестиция лойиҳаларидан иборат манзилли рўйхат тасдиқланмоқда.

 

2024 йилда 70 та кредит линияси доирасида республиканинг 11 та банки томонидан 2,3 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит ресурслари жалб қилинади.

 

Бу йил 24 та вазирлик ва идоралар 1 млрд АҚШ доллари миқдоридан ортиқ (ҳаммадан кўп (150 млн АҚШ долларидан) – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Экология вазирлиги) грантлар жалб қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16