Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хотин-қизлар ва оилаларга – фуқаролар йиғини мутахассиси ёрдами ва молиявий кўмак

26.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамаси Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида низомни (1.04.2018 йилдан бошлаб амалга киритилмоқда) тасдиқлади ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти тартибини белгилади.     

 

Иккала ҳужжат Президентнинг 2.02.2018 йилдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон Фармонини ижро этиш мақсадида қабул қилинди.

 

Фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишловчи мутахассис бўлади

 

Лавозим жорий йил 1 апрелдан диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ўрнига штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳолда жорий этилмоқда. Оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида битта мутахассис, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан мутахассис ишлайди.

 

Қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
  • оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
  • эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш;
  • хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;
  • хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси бўйича ёрдам бериш ва б.

 

Мутахассис лавозимига олий маълумотга эга бўлган, камида 5 йил тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида доимий яшаётган, оиласи, турмуш-тарзи, хулқ-одобига кўра ижобий тавсифланадиган хотин-қизлар тайинланади. Судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар ишга тайинланиши мумкин эмас. Бу лавозимга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тавсиясига асосан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тайинланади.

 

Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги ҳар йили ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси томонидан баҳоланади. Бунда қуйидаги асосий кўрсаткичлар динамикаси таҳлил қилинади:

  • иш билан таъминланмаган меҳнат ёшидаги хотин-қизлар сони;
  • тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этилган хотин-қизлар сони;
  • ажрашишлар ва ажрашишдан сақлаб қолинган оилалар сони;
  • 17 (16) ёшга тўлмасдан турмушга чиққан, шундан фарзандли бўлган қизлар сони;
  • хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони.

 

Эҳтиёжманд хотин-қизларга жамоат фонди моддий ёрдам кўрсатади

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фонд муассислари бўлиб чиқмоқда. Моддий ёрдам кўрсатишдан ташқари, фонд хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда, талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашади.

 

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда маблағлар ажратилади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштиришнинг бошқа манбалари бўлиши мумкин.  

 

Маблағлар, шу жумладан турар-жой билан таъминлашга бошланғич бадалларни қайтарилмаслик шарти билан тўлаб бериш шаклида йўналтирилиши мумкин. Бундай имтиёзлар қуйидаги хотин-қизларга берилади:

  • ногиронлиги бўлган;
  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган;
  • кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган.

 

Жамоат фонди васийлик кенгаши шахсий таркибига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилик қилади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 16.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16