Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш тартиби белгиланмоқда

07.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида”ги 256-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларга тадбиқ этилади. Низом табиий монополиялар субъектларига татбиқ этилмайди.

 

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг  бузилишларини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда амалга оширилади.

 

Махсус комиссиянинг қарорига асосан монополияга қарши курашиш органи томонидан иқтисодий судга тегишли даъво аризаси киритилади.

 

Мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарор бажарилмаган тақдирда монополияга қарши курашиш органининг даъво аризасига асосан суд томонидан хўжалик юритувчи субъектга бошқарувчи тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев