Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди

22.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 610-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • республикада ва Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш тартибини;
  • легаллаштириш ёзувини киритиш тартибини;
  • ушбу ҳужжатлар ва далолатномаларга қўйиладиган талабларни.

 

Консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларнинг легаллаштирилиши уларнинг халқаро муносабатлардаги қонунийлигини тасдиқлайди.

 

Консуллик легаллаштириш ҳужжат ёки далолатномада баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини, легаллаштиришга тақдим этилган ҳужжатга ёхуд далолатномага босилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ва шаҳодатлашдан иборатдир.

 

Консуллик легаллаштириш функциясини:

  • хорижий давлатларда – Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари;
  • Ўзбекистонда – Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум