Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ХУМШ, уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари учун газ арзонлашди

27.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2019 йилдаги 243-сон қарори билан табиий газдан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тузатишлар киритилди.

 

Монополияга қарши қўмита ХУМШ маҳаллий қозонхоналарда фойдаланадиган газ нархини пасайтириб, улар учун маиший истеъмолчилар тарифларини белгилаш ниятида эканлигини ёзган эдик. Эслатиб ўтамиз, улар улгуржи истеъмолчиларга тенглаштирилиб, 1 куб метр учун 600 сўмдан ҳақ тўлаганлар.

 

Шу муносабат билан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси тасдиқланди, у билан Табиий газдан фойдаланиш қоидалари ҳамда 2018–2019 йилларда табиий газ тарифлари ва суюлтирилган газ нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига қўшимчалар киритилди. Бунда ўзгартиришлар нафақат ХУМШга, балки бошқа тоифадаги истеъмолчиларга ҳам дахл этди.

 

Чунончи, табиий газ нархи белгиланди:

  • идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва ХУМШга – аҳолини газ билан таъминлаш учун;
  • маҳаллий қозонхоналарга – турар жойларни иссиқ сув билан таъминлаш ва иситиш учун.

 

Уларга маиший истеъмолчилар учун белгиланган табиий газ тарифи қўлланилади, яъни:

  • 2019 йил 1 апрелдан 31 майгача – 1 куб метр учун 320 сўм;
  • 2019 йил 1 июндан – 1 куб метр учун 350 сўм.

 

Бундан ташқари, кўрсатилган тоифалар учун табиий газ етказиб бериш устувор вазифа ҳисобланади (маиший истеъмолчилар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар қатори).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16