Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди

28.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2026 йилдаги 202-сон қарори билан 2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Дастур қуйидагиларни назарда тутади: 

  • шахс, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш;
  • ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий этиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
  • ҳуқуқий маданиятнинг илмий асосларини ўрганиш.

 

Давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига тааллуқли ҳуқуқий ахборотни аҳоли ўртасида тарқатиш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган бўлинмалар белгиланади.

 

Бунда қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарқатиш даражаси ва сифатига улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири сифатида қаралади.

 

Йил якуни бўйича аҳоли мурожаатлари асосида «TOП-100 ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар» тўплами шакллантирилади, шунингдек, видео, инфографика ва подкастлар тайёрланади.

 

Янги қонун ҳужжатларини интервью ва подкастлар орқали тушунтирувчи мутахассислар иштирокидаги материаллар «АдлияТВ» интернет саҳифасида жойлаштирилади.

 

Шунингдек, аҳолига қурилиш қонунчилигини (ўйинлар, тестлар) ўргатиш ва ноқонуний қурилишлар ҳақидаги хабарларга тезкор жавоб бериш имконини берувчи AI-чатботга эга «Қурилишда қонунийлик» мобил иловаси ишлаб чиқилади.

 

Шу билан бирга, «Advice.uz» ва «Гендер-мадад» платформаларини такомиллаштириш, таълим муассасаларида ҳуқуқий билим ойликлари, ижтимоий тармоқларда «Оилани асранг – зўравонликни тўхтатинг!» шиори остида «Совринли викториналар» ва ижтимоий роликлар танловларини ўтказиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова