Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«E-aktiv»... қайтяптими?Товарлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керакБош бухгалтернинг касаллиги солиқ текширувининг кўчирилишига асос бўлиши мумкинмиMy.soliq.uz сайтида 2026 йил учун қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби пайдо бўлди

Ҳуқуқий тарғибот фаолроқ ўтказилади

14.04.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори билан янги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Илгари амалда бўлган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотди.

 

Низом 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон Президент қарорига мувофиқ Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилиши муносабати билан янгиланди. Умуман олганда, янги ва эски Низом ўртасида принципиал фарқлар йўқ, фақатгина юқоридаги Президент қарорига биноан Идоралараро кенгашнинг вазифалари кучайтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Идоралараро кенгаш 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 10 апрелда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.