Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хусусий болалар боғчалари 10 йилга барча солиқлардан озод этилади

10.04.2018

 

Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон қарори билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари (МТМ) учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

 

1) ДХШ шартларида ташкил этилган нодавлат МТМ қуйидагилардан озод этилади:

 

а) нодавлат МТМ фаолият кўрсатишни бошлаган пайтдан бошлаб 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

 

б) ДХШ тўғрисида битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга – тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар, инвентарь, ўқув қўлланмалари ва ўйин зоналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно);

 

Бу - муҳим! Ушбу солиқ ва божхона имтиёзлари фақат ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра мактабгача таълим соҳасида кўрсатилган хизматлардан олинган соф тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг камида 80%ини ташкил этган нодавлат МТМга нисбатан қўлланилади.

 

Мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин нодавлат МТМга ота-оналар имтиёзли тўлови миқдори асосида квоталар бўйича қабул қилинган тарбияланувчиларга таълим хизматларини кўрсатишдан олинган фойда  ДХШ тўғрисида битимнинг амал қилиш муддати даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.

 

2) 1.01.2023 йилгача нодавлат МТМ учун ЯИТ ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг 10%и миқдорида белгиланди. ДХШ асосида ташкил этилган нодавлат МТМ учун эса – ДХШ тўғрисида битим имзоланган ойдан бошлаб 10 йил муддатга ЯИТ 5%ни ташкил этади.

 

3) Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига мансуб бўлиши учун МТМ ходимларининг чегараланган ўртача йиллик сони 100 нафаргача белгиланган. Айни пайтда чегараланган сони 25 нафарни ташкил этади.

 

Мактабгача таълим нодавлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ДХШни амалга ошириш тартиби ва шакллари ҳақида – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 5.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум