Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хусусий клиника кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни рад этганлиги учун унинг раҳбари жазоланади

26.01.2018

 

Президент 25.01.2018 йилдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзАда хабар берилади.

 

Ҳужжатда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига биноан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам барча тиббиёт ташкилотларида, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотларида бепул кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилади. Уларга ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаш тақиқланади.

 

Шу муносабат билан, тиббиёт муассасалари раҳбарларининг бундай хатти-ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш (яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус норма жорий этилади) топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЖКнинг 117-моддаси билан хавф остида қолдирганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Бироқ бу баданга камида ўртача оғир шикаст етказилишига олиб келган тақдирда юз беради. Афтидан, маъмурий жазо камроқ оқибатларда ёки улар мавжуд бўлмаганда қўлланади.

 

Шунингдек, қарор билан:

  • 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури;
  • Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари (эски нормативлар кучини йўқотди);
  • Тез тиббий ёрдам хизмати кўчма бригадасини тиббий ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш табели  (минимал талаблар соғлиқни сақлаш вазирининг 28.07.2017 йилдаги рўйхат рақами 2905-сон буйруғи билан тасдиқланган эди) тасдиқланди.

 

Шу билан бир қаторда, бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этилади. 2018 йил 1 февралдан эса тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига уларга беморларни ташиш бўйича қўшимча равишда юклатилган функцияларни бажаргани учун, агар санитар штати мавжуд бўлмаса, тариф ставкасида 30% миқдорида устама тўлаш жорий қилинади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум