Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хусусий суд экспертларининг касб этикаси қоидалари тасдиқланди

10.03.2023

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг 07.03.2023 йилдаги  3422-сон буйруғи билан Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг касб этикаси қоидалари тасдиқланди.

 

Касб этикаси қоидаларининг мақсади – нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида суд-экспертлик фаолиятига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олиш.

 

Қоидалар қуйидагиларни белгилайди:

  • касб этикасига оид асосий принциплар;
  • суд экспертларининг касб этикасига қўйиладиган талаблар.

 

Қуйидагилар суд экспертлари фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади:

  • суд экспертининг мустақиллиги;
  • суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишда қонунийликка риоя қилиш;
  • суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш;
  • тадқиқотларнинг холислиги ва тўлиқлиги.

 

Суд экспертига қўйиладиган асосий талаблар:

  • хизмат вазифаларини виждонан ва юқори профессионал даражада бажариш;
  • меҳнат интизоми, касб этикаси ва иш юритиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, иш вақтидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
  • суд-тиббий экспертизасини ўтказиш учун зарур ускуна ва материаллардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланишни таъминлаш;
  • хизмат мавқеидан фойдаланмаслик;
  • ўз фаолиятида коррупциявий ҳолатлар вужудга келишининг олдини олиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19