Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ХЙТ дафтарчаси қандай олинади

09.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2021 йилдаги 727-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Маъмурий регламент қуйидагиларни назарда тутади:

  • ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартлари;
  • ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш;
  • унга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш тартиби.

 

ХЙТ дафтарчаси – жўнатиш жойидан манзилдаги жойгача юкларни кузатиб борадиган, Конвенцияга асосан давлат божхона хизмати органлари ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчилар томонидан қўлланиладиган халқаро божхона ҳужжати.

 

ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома электрон шаклда берилади, бунда амал қилиш муддати чекланмайди.

 

Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • автомобиль транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти мавжудлиги;
  • ХЙТ Конвенциясида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;
  • Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга бўлиши;
  • ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
  • бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;
  • Кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш.

 

Кафолат уюшмаси - ХЙТ конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси - ХАТУ).

 

Аризани кўриб чиқиш ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома берганлик учун йиғим ундирилмайди.

 

Ариза ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади. Ушбу ариза шу вақтнинг ўзида автоматик тарзда Давлат солиқ қўмитасига ва Кафолат уюшмасига юборилади, у ерда ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.

 

Шундан сўнг ДБҚнинг тегишли ҳудудий бошқармаси 2 иш куни ичида рухсатнома бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум