Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари устама оладилар

27.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2021 йилдаги 539-сон қарори билан Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Президентнинг 26.03.2021 йилдаги ПФ-6196-сон Фармони билан "Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи", "Энг яхши профилактика инспектори", "Энг яхши терговчи", "Энг яхши тезкор ходим" номинациялари бўйича ҳар йили республика танловини ўтказиш тартиби белгиланган. Энг яхши ходимларни эълон қилиш 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари кунини нишонлаш чоғида эълон қилинади.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • тегишли номинациялар бўйича ички ишлар органларида энг яхши ходимларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;
  • танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш тартиби;
  • синов натижалари асосида ташкилий қўмитанинг қарори билан тегишли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар.

 

Танловда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.

 

"Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи" номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида 2 йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.

 

Танловнинг республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50%и миқдорида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар - тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20% ва 10%и миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

 

Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловининг ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди.

 

Ташкилий қўмитага танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, ОАВ ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ходимларнинг танловга бўлган қизиқишини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

 

ИИВнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум