Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Тошкентда 6–8 сентябрда ўтказилади

30.06.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2017 йилдаги 384-сон «II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини 2017 йилнинг 6–8 сентябрь кунлари ўтказиш режалаштирилган. Ўтказиш жойи – «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ҳудуди. Ҳужжат билан тегишли тайёргарлик тадбирлари комплекси тасдиқланди.

 

Ҳудудий мева-сабзавот ярмаркалари ноябрь ойида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш доирасидаги контрактация шартномалари фақат ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаларида тузилади. Бунда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш бўйича барча ташкилотлар буюртмачи бўлиши мумкин.

 

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномалари тузилади (батафсил бу ерда). Бунда барча тадбиркорлик субъектларига 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида янги мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз маҳсулотлари ва узумни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилишга рухсат этилган (бу ҳақда бу ерда).

 

ТИВга белгиланган тартибда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК буюртмалари бўйича II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг чет эллик иштирочиларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визасини расмийлаштириш топширилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Самир Латипов.