Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИО ходимларини мукофотлаш ва уларнинг маошидан пул ушлаб қолиш мезонлари тасдиқланди

27.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 137-сон қарори билан Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Тасдиқланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушлаш ва мукофотлаш қўлланилади (қуйидаги жадвалга қаранг). Ушланманинг ҳам, мукофотнинг ҳам энг юқори миқдори ходим лавозим маошининг 50%ини ташкил этади.

 

Бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонлари

Бир марталик пул мукофотини қўллаш мезонлари

Профилактика инспекторларига

Чорак давомида содир этилган ЖКнинг 97-м.; 104-м. 2 ва 3-қ.; 118, 119-м.м.; 127-м. 3-қ., 164-м.; 166-м. 3 ва 4-қ.; 169-м. 3 ва 4-қ., 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятлар сони

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида жиноятлар содир этилмаган:

– ЖКнинг 97, 104-105, 118, 119, 127-моддаларида назарда тутилган;

– ЖКнинг 164, 166 ва 169-моддаларида назарда тутилган 

Чорак давомида бириктирилган ҳудудда яшовчи вояга етмаган шахс томонидан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилиши

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ва бириктирилган ҳудудда яшайдиган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаганлиги

Жисмоний ва юридик шахслардан профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан чорак давомида келиб тушган тасдиқланган шикоятларнинг мавжудлиги

Чорак давомида бириктирилган ҳудудда яшайдиган вояга етмаган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаганлиги

Профилактика инспекторларининг ҳар ойлик ҳисоботлари якунлари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган салбий фикрлар

Чорак давомида (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) қуйидаги жиноятлардан бирининг аниқланганлиги:

– ЖКнинг 130, 1301, 131, 224, 226, 248, 2501, 270-274, 276-моддаларида назарда тутилган;

– ЖКнинг 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилганлиги учун қидирувда бўлган шахснинг турар жойи (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) аниқланганлиги

Чорак давомида профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан шикоятлар келиб тушмаганлиги

Тезкор ходимларга

Чорак давомида муайян вақт оралиғида очилмаган жиноятлар сони:

– ЖКнинг 97, 104, 164, 166, 169-моддаларида назарда тутилган – 30 календарь кунида;

– ЖКнинг 118, 119-моддаларида назарда тутилган – 15 календарь кунида

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида содир этилган барча жиноятлар очилганлиги:

– ЖКнинг 97, 104 ва 118-моддаларида назарда тутилган;

– ЖКнинг 164-м., 166 ва 169-моддаларининг 2 ва 3-қисмларида назарда тутилган

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида қуйидаги жиноятларнинг (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) аниқланганлиги:

– ЖКнинг 270-274, 276-моддаларида назарда тутилган – 2 ва ундан ортиқ;

– ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган;

– ЖКнинг 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ва ўта оғир жиноят содир этилганлиги учун қидирувда бўлган шахс (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланганлиги ва ушланганлиги

 

Бу – муҳим! Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди. Ходим аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.

 

Пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.

 

Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечиктирмай ўтказиладиган мажлисларида ўтган чоракдаги ИИО ходимларининг фаолияти баҳоланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум