Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИО реабилитация марказларидан кимлар интернат уйларига ўтказилади

03.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2011 йилдаги 240-сон қарорига ички ишлар органларининг реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилди.

 

Бироқ уларнинг барчаси эмас, фақат иккита асосий мезонга жавоб берадиган: тегишли интернат уйига қабул қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифасига кирадиган, шунингдек у ерга йўлланишига қарши умумий ва махсус тиббий кўрсатмалар берилмаган шахслар ўтказилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Мезон

«Саховат» интернат уйи

«Мурувват» интернат уйи

Интернат уйига жойлаштирилиши лозим бўлган шахслар тоифаси

Ўзбекистонда доимий яшайдиган, Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлари

Ўзбекистонда доимий яшайдиган 18 ёшдан ошган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлари

Интернат уйига қабул қилишга қарши умумий тиббий кўрсатмалар

– жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

– юқумли тери ва соч касалликлари;

– ўткир юқумли касалликлар;

– салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

– таносил касалликлари.

Интернат уйига қабул қилишга қарши махсус тиббий кўрсатмалар

– тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;

 

– беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар.  

– шахснинг нуқсони борлиги кўзга ташланмайдиган, самарали симптомли шизофрения;

– тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;

– ҳар қандай нозологик мансублик доирасидаги психопатияга ўхшаш симптоматика;

– беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар.

 

Реабилитация марказларидан юбориладиганлар жадвалда қайд этилган кўрсаткичлар бўйича тиббий текширувдан ўтказилиб, унинг якунлари асосида ёзма хулоса расмийлаштирилади.

 

Васийликка олинган шахсни интернат уйига жойлаштириш учун реабилитация маркази тегишли ҳужжатлар пакетини жамлаб, тақдим этади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

«Саховат» интернат уйига жойлаштириш учун

 «Мурувват» интернат уйига жойлаштириш учун

«Саховат» интернат уйига жойлаштириладиган фуқаролар тоифасига кирадиган шахс томонидан мазкур интернат уйига жойлаштириш тўғрисида реабилитация маркази бошлиғи номига берилган ариза

«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахсий маълумотлари

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахсий маълумотлари

«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий хулоса

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий хулоса

ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, сил касаллигига, ўсма ва тери-таносил касалликларига қарши курашиш диспансерларининг хулосалари я

ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, сил касаллигига, ўсма ва тери-таносил касалликларига қарши курашиш диспансерларининг хулосалари

«Мурувват» интернат уйига жойлаштирилаётган шахснинг 2 та фотосурати (6 см х 4 см ҳажмли)

«Саховат» интернат уйига жойлаштирилаётган шахснинг 2 та фотосурати (6 см х 4 см ҳажмли)

ТМЭК томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси

 

ТМЭК томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси – «Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг ногиронлиги борлиги аниқланган тақдирда

 

ИИОнинг реабилитация марказида интернат уйига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун 2 нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади. Шахсий йиғмажилднинг бир нусхаси тегишли интернат уйининг директорига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16