Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

ИИВ бўлинмаларида овқатланиш – аутсорсинг асосида

05.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (19.08.2019 йилдаги 693-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2019 йилдаги «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 379-сон қарорига мувофиқ тайёрланди.

 

Аутсорсинг шартларида овқатланиш ташкил этиладиган ИИВ бўлинмалари рўйхати вазирлик томонидан тасдиқланади. Низомда ички ишлар органларидаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар, шунингдек курсантлар, тингловчилар, шу жумладан академик лицей ўқувчилари, мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари, шунингдек ИИВ муассасаларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланадиган шахсларнинг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш назарда тутилган.

 

Овқатланишни ташкил этиш стационар ва дала шароитида озиқ-овқат, шунингдек қуруқ маҳсулотлар таъминотини ўз ичига олади. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг (ИИВнинг тегишли бўлинмалари) харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади, бу жараёнда махфийлик тартибига риоя қилиш таъминланади.

 

Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.

 

Аутсорсерларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

  • юридик шахс эканлиги;
  • аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эгалиги;
  • молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
  • стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эгалиги;
  • штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар мавжудлиги.

 

Аутсорсерларни танлаш натижалари махсус комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг эртасидан кечиктирмай ИИВнинг тегишли бўлинмаларига шартнома тузиш учун юборилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун нархлар тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

 

Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда 2 нусхада тузилади. Шартномада овқатланувчиларнинг сони, 1 нафар овқатланувчи учун тасдиқланган меъёрлардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва йиллик (чораклик) сумма кўрсатилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда шартномага ўзгартириш киритилиши мумкин.

 

Ҳарбий худуддан ташқарида хизматни олиб бораётган шахсий таркибга тайёр таомларни етказиб бериш  тегишли бўлинмаларнинг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсерга юкланади.

 

Овқатланишни ташкил этиш тартиби буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади. Таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тузилади, аутсорсер ва буюртмачи раҳбари томонидан тасдиқланади. Овқатланиш кун мобайнида суткалик овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, қатъий белгиланган вақтда ташкил этилиши лозим. Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш аутсорсер ва буюртмачи вакиллари иштирокида амалга оширилади. Овқатларни тарқатиш бошлангунга қадар буюртмачи вакиллари томонидан овқатлар сифати, шунингдек, ошхона биносининг санитария ҳолати, ошхона идишлари ва инвентарлари текширилади ва назорат китобида акс эттирилади. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия томонидан амалга оширилади.

 

Кунлик меъёр суммасига ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланади: нонушта учун – 25%, тушлик учун – 50%, кечки таом учун – 25%. Академик лицей ўқувчилари, мактаб интернат тарбияланувчилари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари учун: нонушта учун – 20%, иккинчи нонушта (ёки тушлик) учун – 20%;, тушлик учун – 40%, кечки овқатланиш учун – 20%.

 

Ошхона биноларида жойлашган моддий-техника воситалари буюртмачи томонидан ҳужжат асосида аутсорсерга вақтинча фойдаланиш учун берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.