Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИВ кинология хизматидан - тўрт оёқли дўстлар

12.12.2023

Рус тилида ўқиш

Ички ишлар вазирининг буйруғи (05.12.2023 й. рўйхат рақами 3480-сон) билан Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом итларни ўргатиш, уларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш, шунингдек хизмат итларини сотиш тартиби ва қоидаларини белгилайди.

 

Пулли хизматлар кўрсатиш ва итларни сотишдан тушадиган маблағлар ИИВ Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади. Улар ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.

 

Буюртмачи пулли хизматлардан фойдаланиш учун кинология бўлинмаларига бевосита ёки электрон тарзда мурожаат қилади. Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида итни дастлабки клиник кўрикдан ўтказиш учун олиб келиш санаси маълум қилинади.

 

Буюртмачи томонидан келтирилган ит кинология бўлинмаларининг ветеринария хизмати шифокорлари томонидан дастлабки клиник кўрикдан ўтказилади ва натижаси бўйича ветеринария хулосаси тузилади. Буюртмачи томонидан келтирилган ит соғлом деб топилганда, буюртмачи ва кинология бўлинмалари ўртасида икки нусхада пулли хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.

 

Умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича икки ойлик курснинг сўнггида итлар буюртмачи иштирокида тест синовидан ўтказилади.

 

Синовдан ўта олмаган итлар буюртмачининг хоҳишига кўра кинология бўлинмалари томонидан қўшимча бепул тайёрлашдан ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум