Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари аввалги даражада сақланиб қолинди

09.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга шартнома бўйича ўрнатилган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. Бироқ ушбу сумма белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

 

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари 2017 йил билан солиштирганда ўзгаришсиз қолдирилди. 2018  йил учун улар ижарага бериладиган кўчмас мулкнинг тури ва унинг жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги миқдорда белгиланди:

 

Аҳоли пункти

Бинолар (умумий майдоннинг 1 м2 учун сўмда) 

турар жой

нотурар жой

Тошкент шаҳри

4500

9000

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

3000

6000

бошқа аҳоли пунктлари

1500

3000

 

Автотранспорт воситаси учун ставкалар қуйидагича (1 та автотранспорт воситаси учун сўмда):

  • енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда ўриндиқлари 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари) – 330 000;
  • микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 645 000.

 

Юридик шахслар учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳар йили вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ирина Ахметова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум