Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Ижроия органларида молиявий хавфларни бошқариш қўмиталари ташкил этилади

01.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2025 йилдаги "Давлат молияси соҳасида хавфларни бошқариш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 279-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

– Молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низом, қуйидагиларни назарда тутувчи:

  • республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда уларнинг реестри ва мониторингини юритиш;
  • молиявий ва бошқа хавфларни камайтириш (олдини олиш, бартараф этиш) бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • молиявий хавфларни бошқариш соҳасида масъул ходимлар малакасини ошириб бориш.

 

Хавфларни бошқариш қўмитаси – хавфларни бошқариш мақсадида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда тузиладиган орган. Унинг вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • хавфлар реестрини шакллантириш ва юритиш;
  • хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, уларни камайтириш, олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
  • ички аудит хизматлари маълумотларини кўриб чиқиш;
  • норматив ҳужжатлар ва қонунчиликни қўллаш амалиётида хавфларнинг юзага келишига имкон берадиган зиддиятларни бартараф этиш, тегишли нормаларни такомиллаштириш;
  • хавфларни камайтиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова


.

Валюталар курси

2026-09-24
  • USD:11814.05 (+0.00) сум
  • EUR:13482.19 (+0.00) сум
  • RUB:139.93 (+0.00) сум