Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди

11.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.06.2021 йилдаги «Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 340-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.03.2021 йилдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ижтимоий-маданий тадқиқотлар институтининг вазифалари жумласига қуйидагилар ҳам киритилган:

  • маънавий-маърифий ишлар ҳолати, миллий ғоянинг мамлакат тараққиётидаги ўрни, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-амалий изланишлар олиб бориш;
  • мамлакатдаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш, баҳолаш ва яхшилаш бўйича илмий-амалий таклифлар тайёрлаш;
  • маънавий-маърифий тарғибот ишларини амалга оширишнинг самарали ва таъсирчан замонавий тарғибот технология ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, Интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш;
  • эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

Белгиланишича, Институт директори Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади. Институт «Маънавият тарғиботчиси» таълим муассасасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Давлат бюджетидан ажратиладиган тегишли маблағлар;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Институт Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 9-уй, 3-қават манзилига жойлаштирилади.

 

Шунингдек Институт тузилмаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Во
ҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16