Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Ижтимоий аҳамиятли дорилар импорти – тендер ва квоталарсиз

01.11.2017

Бу Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам белгиланган нархлар бўйича сотиладиган ижтимоий аҳамиятли дорилар ва тиббий маҳсулотлар импорти (Рўйхатга қаранг), Ташқи савдо вазирлиги томонидан маҳаллий улгуржи ва улгуржи-чакана савдо компаниялари ўртасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланадиган квоталар чегарасида ўтказиладиган тендер бўйича амалга оширилар эди.

 

Энди тендер ўрнига Ташқи савдо вазирлиги ҳар чоракда фақат жаҳон нархлари конъюнктураси таҳлилини ўтказади ва махсус Республика комиссиясига[1] ижтимоий аҳамиятли дорилар ва тиббиёт буюмларининг охирги йўл қўйиладиган импорт шартнома қиймати бўйича таклифлар киритади.

 

Таклифларни ташқи савдо, иқтисодиёт, молия, соғлиқни сақлаш  вазирликлари ҳамда МБ ва Давлат рақобат қўмитасининг вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ[2] кўриб чиқади. Ишчи гуруҳ ҳисоб-китоби асосида Республика комиссияси импорт шартномалари бўйича охирги йўл қўйиладиган қийматларни белгилайди.

 

Бу муҳим! Бундан юқори бўлган нархларда товарни етказиб бериш бўйича импорт шартномалари тузиш таъқиқланади.

 

Бундан ташқари, мазкур тоифадаги товарларни фақат маҳаллий улгуржи ва улгуржи-чакана савдо компаниялари томонидан импорт етказиб берилиши тўғрисидаги талаблар ҳамда Соғлиқни сақлаш возирлиги томонидан квоталаш мумкин эмас.

 

Бунда дорихоналарда нарх белгилаш устидан назорат Соғлиқни сақлаш возирлигининг Назорат инспекциясидан соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ҳудудий органларига топширилган.

 

Маълумот учун: Рўйхатга киритилган импорт қилинган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари аввалгидек, ихтисослаштирилган улгуржи ташкилотлар ва дорихоналар томонидан белгиланган улгурди ва чакана нархларда сотилади. Ушбу нархлар қуйидаги формулар бўйича аниқланади:

 

Ун = С х 1,15, бу ерда:

  • Ун – улгуржи нарх;
  • С сотиш нархи;
  • 1,15 – улгуржи савдо устама нархининг охирги йўл қўйиладиган қийматини инобатга олувчи  коэффициент.

Р = С х 1,15 x 1,2, бу ерда:

 

  • Р – қатъий белгиланган чакана нарх;
  • С сотиш нархи;
  • 1,15 ва 1,2 – савдо устама нархларини инобатга олувчи коэффициентлар.

 

Ҳужжат 30.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.

 


[1] Даволаш муассасалари ва аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш бўйича Республика комиссияси.

[2] Дори воситалари ва тиббиёт буюмларига қатъий белгиланган улгуржи ва чакана нархларнинг сотиб олинадиган нархини аниқлаш бўйича Ишчи гуруҳ. Комиссия таркиби Республика комиссияси раиси томонидан белгиланади.

 

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум