Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижтимоий ходимларга қўйиладиган малакавий талаблар белгиланди

17.06.2020

Рус тилида ўқиш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг қўшма қарори билан Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди (10.06.2020 йилда 3240-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ижтимоий ходим ҳисобланади.

 

Ижтимоий ходимлар давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам жараёнини бошқарадилар, турмуш шароитини мажмуавий баҳолайдилар, кўрсатиладиган хизматлар мониторингини амалга оширадилар.

 

Ҳужжат билан уч турдаги лавозимдаги ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари белгиланган:

 

барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий ёрдам беришнинг оптимал шаклларини аниқлайди, ҳуқуқий, профилактик, қўллаб-қувватловчи, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали шахсларга оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашади ва ҳ.к.;

 

оила, болалар ва ёшлар билан ижтимоий хизмат олиб борувчи ижтимоий ходим етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, психожисмоний ривожланишида нуқсони ёки ногиронлиги бўлган болаларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларини битирувчи ҳамда мустақил ҳаётга қадам қўювчи болаларда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради ва ҳ.к.;

 

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг ассистенти комплекс ижтимоий-маиший хизмат кўрсатади, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилади ва уйга етказиб беради, таом тайёрлашда, шахсий гигиенага амал қилишда ёрдам беради, турар жойларни йиғиштиради ва ҳ.к.

 

Лавозимлар тоифаси: олий, биринчи, иккинчи, тоифасиз бўлишига қараб малакавий талаблар (маълумот даражаси, иш стажи ва ҳ.к.) белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2020 йилдан кучга кирган.

  

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16