Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Энди бухгалтерия ҳужжатларида давлат тилида қайси 41 та сўзни эскича ёзиш мумкин эмас Хизмат сафарида дам олиш кунлари ишлашни қандай расмийлаштириш керак 2026 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

Ижтимоий муассасаларга 150 млрд сўм ажратилади

20.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2022 йилдаги “2022-2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

 

Ихтисослаштирилган мактабгача ва ўрта таълим ташкилотлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш бўйича манзилли дастурнинг асосий параметрлари тасдиқланди. Уларда 142 та ижтимоий объектлар учун 150 млрд сўм ажратилиши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, 2023 йилда умумий қуввати 3 минг ўринли 14 та тиббий-ижтимоий муассасалар (реабилитация ва протезлаш марказлари ва санаторийлар) таъмирланади.

 

2023-2024 йилларда 7 та болалар уйида жами 7,1 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2026-07-27
  • USD:12019.08 (+0.00) сум
  • EUR:13689.73 (+0.00) сум
  • RUB:153.87 (+0.00) сум