Президентнинг 13.07.2016 йилдаги ПҚ-2559-сон қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ тизимида Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти негизида МЧЖ шаклидаги Илмий-техника марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Илмий-техника маркази ташкил этилади
Илмий-техника маркази ташкил этилади
01.08.2016

Ҳужжатда Марказнинг асосий вазифалари белгиланди. Булар электр энергетикани ривожлантиришнинг долзарб илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган ишланмалар ва амалий илмий-тадқиқотларни олиб бориш, республикада электр энергетикани янада барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Марказнинг тузилмаси, «Ўзбекэнерго» АЖнинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.
«Ўзбекэнерго» АЖнинг Илмий-техника маркази Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институтининг амалдаги шартномалари ва контрактлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнат шартномалари бундан мустасно.
Институтнинг илмий-техникавий лойиҳалари, конструктор-технологик ишланмалари, ускуналари ва бошқа мол-мулкининг талаб мавжудлигини ва сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилди.
Меҳнат вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган институтнинг бўшатилаётган ходимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриш топширилди. Шунингдек тугатилаётган институт илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузилади, кейинчалик малакали мутахассислар Марказга ишга қабул қилинади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?