Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Имкониятлари чекланган шахсларнинг пенсия таъминотига оид қонун ҳужжатларига аниқлик киритилди

28.10.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан  “Фуқароларнининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди.  

 

Қонун билан 2023 йил 1 январдан кучга кирувчи қуйидаги нормалар амалга киритилмоқда:

  • I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади;
  • I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги тегишли ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

Маълумот учун: меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади. Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Ёш

Иш стажи

23 ёшга қадар

2

23 ёшдан 26 ёшга қадар

3

26 ёшдан 31 ёшга қадар

5

31 ёшдан 36 ёшга қадар

7

36 ёшдан 41 ёшга қадар

9

41 ёшдан 46 ёшга қадар

11

46 ёшдан 51 ёшга қадар

14

51 ёшдан 56 ёшга қадар

17

56 ёш ва ундан ошганда

20

 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.


Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 27.10.2022 йилда эълон қилинди.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-24
  • USD:12625.18 (+0.00) сум
  • EUR:13505.16 (+0.00) сум
  • RUB:146.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25