Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Импорт қилинадиган гўшт ва тирик чорва молларига йил охиригача ҚҚС солинмайди

18.01.2018

 

Президентнинг  16.01.2018 йилдаги ПФ-5303-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тасдиқланди.

 

Унга 8 номдаги товарлар киритилди (қавсда ТИФ ТН бўйича кодлари кўрсатилган):

  • тирик йирик қорамол (0102);
  • тирик қўй ва эчкилар (0104);
  • йирик қорамол гўшти, барра ёки совутилган (0201);
  • барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти (0204);
  • соя ловияси, майдаланган ёки майдаланмаган (1201);
  • кунгабоқар уруғи, майдаланган ёки майдаланмаган (1206 00);
  • кунжут уруғи (1207 40);
  • шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза, қаттиқ ҳолатда (1701).

 

Қайд этиш жоизки, ҳужжатда имтиёз импорт ёки экспорт қилишда қўлланилиши айтиб ўтилмаган. Шу боис иккала ҳолатда ҳам божхона тўловлари таркибини кўриб чиқамиз.

 

Импорт. Мамлакатимизга юқорида санаб ўтилган товарларни олиб келишда “ноль” ставка бўйича импорт божхона божи солинади. Улардан акциз солиғи ундирилмайди. Қўшимча қиймат солиғи 20%ни ташкил этади. Божхона расмийлаштируви учун йиғим божхона қийматининг 0,2%ини, бироқ камида $25 ва кўпи билан $3 000 ни ташкил этади (йиғимни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади).

 

 Экспорт. Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб экспорт божхона божлари бекор қилинган. Кўрсатилган товарлардан акциз солиғи ундирилмайди. Товарларни экспортга реализация қилишга “ноль” ставка бўйича ҚҚС солинади. Божхона расмийлаштируви учун йиғим божхона қийматининг 0,1%ини, бироқ камида ЭКИҲнинг 50%ини ташкил этади (йиғимни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади).

 

Эслатиб ўтамиз, тирик чорва моллари, гўшт ва шакарни экспорт қилиш Президент ёки Ҳукумат қарорлари асосида амалга оширилади. Тўлиқ рўйхат – бу ерда.

 

Бинобарин, имтиёз моҳиятига кўра мазкур маҳсулотларни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни тўлашдан озод этишдан иборат.

 

Шунингдек ҳужжат билан амалиётга шу йилнинг 1 февралидан жорий этиладиган қатор янгиликлар кўзда тутилган. Олдинги шарҳда улар билан батафсил танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 17.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Олег Заманов.



 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19