Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Импортга акцизлар ишлаб чиқарувчиларимизни ҳимоя қилади

27.01.2016

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан айрим импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди.

 

Қуйидаги ўсимлик ёғларига акциз солиғи 5%га оширилди:

 

озиқ-овқат – бир тонна учун 875 665 сўмдан 919 448 сўмгача;

 

техник – бир тонна учун 481 689 сўмдан 505 773 сўмгача.

 

2015 йилда мазкур маҳсулотга акциз ставкаси ўзгартирилмади.

 

Ўсимлик (пахта) ёғи республикада асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида (сўнгги йилларда ўсимлик ёғи импорти сезиларли даражада ошиб кетди) пахта ёғига акциз солиғи индексация қилинмади ёки сезиларли даражада ўзгартирилмади, бу эса маҳсулот нархига кескин таъсир кўрсатмайди.

 

Нефть маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари ўзгартирилмади, яъни 2015 йилги даражада қолдирилди. Бу нефть-газ тармоғидаги корхоналарнинг молиявий аҳволини қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ.

 

Ички бозорни муҳофаза қилиш мақсадида олиб кириладиган кичик ўлчамдаги юк транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди – 8704 31 910 0) 70%лик ставка бўйича акциз солиғи жорий қилинди.

 

Ушбу ставка жорий қилингунга қадар бундай автотранспорт воситаларига 30%лик ставка бўйича импорт божхона божи ва ҚҚС солинар эди. Двигатели ҳажми ва юк кўтариш салмоғи катта бўлган юк автомобилларига 70%лик ставка бўйича акциз солиғи белгиланди.

 

Таъкидлаш жоизки, 2015 йил июлдан бошлаб Ўзбекистонда “GM Uzbekistan” компаниясига қарашли Хоразм автомобиль заводида кичик юк машиналари тоифасига мансуб “Lаbo” маркали автомобилни туркумли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

 

Маълумот учун: 2012 йилдан 2015 йилнинг I чорагига бўлган даврда тўлиқ оғирлиги 5 т дан кам ва двигатели ҳажми 2 800 куб см дан ортиқ бўлган кичик юк машиналарининг олиб кирилиши анча ошганлиги кузатилмоқда. Асосан (15 697 бирлик ёки 93,7%) Хитой ва Корея Республикасидан олиб кирилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Жорилла Абдуллаев, экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум