27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг
Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг
30.12.2016

Агар халқаро шартномада солиқ қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (СКнинг 4-моддаси).
Амалиётда Ўзбекистонда ва иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги шартнома имзоланган мамлакатда турли солиқ ставкалари шароитида ушбу нормадан фойдаланиш учун қатор ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади. Халқаро шартномага мувофиқ солиқнинг паст ставкасини қўллаш ёки уни тўлашдан озод этилиш учун норезидентларнинг даромадларидан ДСИга ариза топшириш ва талай ҳужжатларни топшириш керак эди.
СКнинг 155-моддасига киритилган ўзгартиришлар солиқ солиш соҳасидаги халқаро шартномалар нормаларини норезидентларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган барча турдаги даромадларига қўллашни назарда тутади.
Бунда солиқ ставкасини пасайтириш ёки уни тўлашдан озод этиш учун солиқ органларига ариза топшириш талаб этилмайди. Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартномага эга бўлган чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган резидентлик сертификатининг мавжудлиги кифоя.
Резидентлик сертификати юридик шахс — тўлов манбаи резидентида ҳалқаро шартномага мувофиқ солиқ имтиёзи қўлланилишини асослаб берувчи ҳужжат сифатида сақланиши керак.
Бу муҳим! Сертификатнинг асл нусхаси мавжуд бўлиши керак, унинг нусхаси расмий ҳужжат деб ҳисобланмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


