Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради? - buxgalter.uz да ўқингАудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур - buxgalter.uz да ўқингҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар - buxgalter.uz да ўқингI чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди - buxgalter.uz да ўқингҲисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг - buxgalter.uz да ўқингЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингИшлатилмаётган ускунанинг солиқ оқибатлари - buxgalter.uz да ўқинг

Инфляцион таргетлашга ўтиш 1 январдан бошланади

20.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Инфляцияни 2021 йилда 10%гача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5% даражадаги доимий инфляцион мақсад (таргет) ўрнатилди. Президент 18 ноябрь куни пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банк инфляцион таргетлаш режимига тўлиқ ўтиш учун чоралар кўриши керак, хусусан:

  • мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;
  • рақобатдош бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда товарлар ва хизматларнинг тўлақонли бозорларини шакллантириш орқали иқтисодиёт тармоқларида таркибий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш;
  • монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солишнинг замонавий усулларига ўтишга, шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини кенгайтиришга йўналтирилган тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш;
  • жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилиш учун молиявий воситачилик институтларини ривожлантириш мақсадида банк тизими ҳамда молия бозорларини ислоҳ этиш, шунингдек, молиявий оқимларни узоқ муддатли режалаштириш учун имконият яратиш.

 

Марказий банкка қуйидагиларни жорий этиш орқали пул-кредит сиёсати инструментлари, механизмлари ва жараёнларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш топширилди:

  • 2020 йилнинг 1 январига қадар - пул бозори фоиз ставкаларига таъсир кўрсатувчи бозор инструментлари, шу жумладан, Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлар, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ва овернайт кредитлари;
  • 2020 йил давомида - фоиз ва валюта хатарларини бошқаришда ҳосилавий инструментлар (своп, опцион ва фьючерслар) ва тижорат банкларининг валюта курси шаклланишидаги ролининг босқичма-босқич ошириб борилиши;
  • 2020 йилнинг 1 апрелига қадар - халқаро молия институтларининг техник кўмаги ҳамда илғор халқаро тажриба асосида эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантиришни назарда тутувчи макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими;
  • бир ой муддатда - Марказий банкнинг банклараро пул бозорига мунтазам интервенцияси орқали мослашувчан фоиз сиёсатини амалга оширишда асосий фоиз ставкасининг фоиз коридори механизми;
  • икки ой муддатда - Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги жорий ҳолат, инфляцион жараёнларнинг асосий омиллари ва пул-кредит сиёсати чораларининг ўз вақтида ёритилишини кўзда тутувчи коммуникацион сиёсатнинг замонавий тамойиллари;
  • инфляция ва инфляцион кутилмалар омилларини доимий ўрганиб бориш, халқаро молия институтлари ва бошқа давлатлар марказий банклари техник кўмагини жалб этиш орқали илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

 

! 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан миллий валютада янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан, давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади. Фақат ипотекани кредитлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратиладиган кредитлар учун истисно қилинди. 2021 йил бошидан бошлаб кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинади, банклар зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсация қилиш механизмларини жорий этиш орқали фоиз ставкаларини мустақил белгилайди.

 

Молия вазирлиги 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқиши, умумий фискаль баланс тақчиллигини 2022 йилда 1,5%дан ошмайдиган даражагача босқичма-босқич камайтиришни, шунингдек Давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасидаги қатъий ижросини, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаши лозим.

 

Норезидентларга молия бозорига киришга рухсат берилади. Бунда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ва МБга юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини бартараф қилишнинг аниқ механизмлари ва инструментларини ишлаб чиқишлари зарур. Ҳукумат юқорида келтирилган идоралардан 2020 йилнинг 1 июлига қадар аниқ таклифлар кутади.

 

Олег Заманов.