Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади

15.07.2024

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (10.07.2024 й. АВда рўйхат рақами 3529).

 

Хулоса давлат органларининг инсофсиз рақобатни, интеллектуал мулк объектларининг контрафакт нусхаларини, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатларини аниқлашга қаратилган сўровига асосан Адлия вазирлиги томонидан берилади.

 

Хулоса бериш ҳақидаги сўров 30 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

 

Сўровга қуйидагилар илова қилинади:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (агар мавжуд бўлса);
  • давлат органи томонидан интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш чораларини кўришда тўпланган ҳужжатлар нусхалари;
  • ўрганиш объект(лар)ининг намунаси, нусхаси, чизмаси, аудио ёзуви, фото ва видео тасвирлари;
  •  муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ объектларининг яратилиш фактини тасдиқловчи материаллар;  
  • интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ёки ундан фойдаланиш фактини тасдиқловчи шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17