Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатлари қисқартирилади

02.02.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28 январь куни «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади;
  • интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. Бунда интеллектуал мулк объектини муҳофазага олиш учун топшириладиган талабнома бўйича дастлабки қидирув томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади.

 

Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) фаолиятида интеллектуал мулк объектларига талабномаларни давлат экспертизасидан ўтказиш жараёнида аутсорсинг усулларини қўллаш тажрибаси йўлга қўйилади.

 

Шунингдек 2025 йил 1 январга қадар миллий экспорт қилувчилар томонидан чет элда товар келиб чиққан жой номлари (географик кўрсаткичлар)ни рўйхатга олиш бўйича қилинадиган сарф-харажатлари Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланиши белгиланади. 2021 йил 1 июнга қадар давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ўзларига тегишли бўлган интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар ва саноат мулки) объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиради.

 

Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60%идан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини 2021–2022 йилларда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

 

2021 йил 1 октябрга қадар Агентлик ҳузуридаги электрон «Патент платформаси» ишга туширилади, унда қуйидагиларга оид маълумотлар тўлиқ акс эттирилади:

  • ихтиролар;
  • фойдали моделлар;
  • саноат намуналари;
  • селекция ютуқлари;
  • товар белгилари;
  • хизмат кўрсатиш белгилари;
  • товар келиб чиққан жой номлари муҳофаза ҳужжатлари.

 

Тадбиркорлик субъектлари ушбу платформага ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.

 

Агентлик энг яхши интеллектуал мулк объектлари яратувчиларини Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг махсус мукофотларига тақдим этиш бўйича тавсиялар киритади. «Энг яхши интеллектуал мулк объекти» танлови бир йилда бир марта ўтказилади. Танловнинг учта ғолибига Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 30, 25, 20 БҲМ миқдорида пул мукофотлари топширилади.

 

Интеллектуал мулк соҳасига оид фанлар кадрлар тайёрлаш тизимига босқичма-босқич жорий этилади. I босқичда, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, бундай фанлар ОТМга, хусусан, ишлаб чиқариш ва техник, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги таълим йўналишларида жорий қилинади.

 

Агентликнинг тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими негизида Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Интеллектуал мулк муҳофазасини мустаҳкамлаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси»;
  • Интеллектуал мулк (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари) соҳасини ривожлантириш бўйича 2021–2023 йилларга мўлжалланган амалий ишлар дастури.

 

Ҳужжат 29.01.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум