Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтидорли ёшлар учун “Мирзо Улуғбек ворислари” курслари ташкил этилади

22.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Мирзо Улуғбек ворислари тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 206-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларига иқтидорли тингловчиларни қабул қилиш ва уларни ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Курслар “Улуғбек” Жамғармаси орқали иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш учун ташкил этилади.

 

Ўқув курсларининг асосий вазифалари:

  • илғор хорижий тажриба ва миллий таълим стандартлари талабларига жавоб бера оладиган математик статистика ва дастурий таъминот асосида маълумотларни қайта ишлаш ва улар асосида таклифларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга кадрларни тайёрлаш;,
  • рақамли технологик ечимлар орқали амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш;
  • иқтисодий ва ижтимоий йўналишларда ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларини таҳлил қилиш, маълумотларни қайта ишлашда рақамли ечимлардан фойдаланиш бўйича бошланғич даражадаги мутахассисларни тайёрлаш.

 

Курсларга республика давлат олий таълим муассасаларининг 2-курсини муваффақиятли тамомлаган талабалар (барча таълим шакллари бўйича) танлов асосида қабул қилинади.  Бунда биринчи ўқув йилида камида 60 нафар тингловчи қабул қилинади, кейинги йилларда тингловчилар сони эҳтиёждан келиб чиқиб, ошириб борилади.

 

Таълим олиш 34 ҳафта муддат давомида “Blended learning” – аралаш таълим технологияси асосидаги ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан тингловчиларни БҲМнинг 4 баравари миқдорида ҳар ойда бир маротаба рағбатлантириб бориш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум