Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтидорли спортчилар учун Гимнастика марказлари

21.06.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2023 йилдаги “Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-449-сон қарорига мувофиқ Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базалари билан Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

 

Гимнастика марказлари қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда асосан миллий терма жамоаларга номзод сифатида тайёрлаш билан шуғулланади. Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • спорт мактаблари, спорт клублари ва бошқа спорт-таълим муассасаларининг камида бошланғич спорт тайёргарлиги босқичини тугатган ва таълим муассасаларида энг яхши натижа кўрсатган ҳамда спорт синовларидан муваффақиятли ўтган спортчи ёшларни очиқ танлов асосида қабул қилиш;
  • иқтидорли ёшларни гимнастиканинг ихтисослаштирилган турлари бўйича профессионал тарзда шуғуллантириш ва улар ҳисобидан терма жамоаларга асосий номзодларни шакллантириш;
  • зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш;
  • спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;
  • спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, тиббий-биологик ва моддий-техник шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.

 

Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.  Бунда ўқувчилар уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида умумтаълим дастурлари бўйича ўқитилади.

 

Гимнастика марказларининг ўқув жараёни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади ва тасдиқланган ўқув режаси асосида амалга оширилади.

 

Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Гимнастика марказларини битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

 

Гимнастика марказларининг ўқувчиларини овқатлантириш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Гимнастика марказлари директорлари, уларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренерлари, йўриқчи-услубчиларига Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум