Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтидорли талабаларга - махсус стипендиялар

09.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2021 йилдаги 674-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ-6309-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Президентнинг давлат стипендиялари олий таълим муассасалари (давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари) бакалавриат босқичи охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади. Президент стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.

 

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номли давлат стипендиялари Ўзбекистондаги давлат ва хорижий олий таълим муассасаларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади.

 

Стипендияларга талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • номли давлат стипендиялари учун:
    • аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;
    • йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;
    • Ўзбекистон тарихини билиш;
    • давлат тилини ва битта хорижий (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш.
  • Президент стипендияси учун:
    • барча юқорида кўрсатилган талабларга мос келиши;
    • ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига мос мавзуда камида иккита эълон қилинган ишлар (мақола, тезис ёки асарлар)нинг муаллифи бўлиши.

 

Стипендияларни тайинлаш учун номзодларни кўрсатиш олий таълим муассасалари кенгашлари томонидан, талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

 

Стипендияларга талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаси кенгашига қуйидагиларни тақдим қиладилар:

  • синов дафтарчасидан кўчирма;
  • деканат ва кафедранинг тавсияномаси;
  • илмий (ижодий) иш раҳбарининг тавсияномаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;
  • тиллар кафедраси, тарих кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномалари.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта, ҳар йили 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқади.

 

Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб тайинланади.

 

Келгуси ўқув йили учун номли давлат стипендиялари сони жорий ўқув йили охирида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16